Кўчаларда ҳароратни пасайтириш имкони яратилади
Олам
−
08 Август 2019
50162020 йил охирига қадар Парижда 30 гектар майдонда янги яшил майдонлар яратилади ва 20 минг янги дарахт экилади.
Бу ҳақда “Eurointegration” хабар бермоқда.
Мазкур "Яшил" стратегия ҳақида гапирган Париж мэри Aнн Хидалгонинг сўзларига кўра, 72 миллион евро қийматидаги лойиҳага мувофиқ Эйфел минораси ёнида янги истироҳат боғ ҳам барпо этади.
Ҳозирда фойдаланилмайдиган темир йўл линиясида Нью-Йоркдаги “Хай-Лайн” боғига ўхшаш яшил камар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Ушбу стратегияни амалга ошириш Парижга "яшил рангга" ўтишга ва шаҳар кўчаларида ҳароратни пасайтиришга имкон беради.
Айни пайтда Франция Европада ўрмонлар майдони бўйича Швеция, Финляндия ва Испаниядан кейин тўртинчи ўринда туради. 1990 йилдан бери Франциянинг умумий ўрмон майдони қарийб 7 фоизга ўсди.
LiveБарчаси