Кубада ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
31 Январь 8951 2 дақиқа
Куба Ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья 29 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан чиқарилган тариф таҳдидлари ҳақидаги фармонга жавобан, Кубада “халқаро фавқулодда ҳолат” эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзди.
Родригес Х тармоғида АҚШ ҳукумати билан боғлиқ ҳозирги вазиятни Kуба халқи халқаро ҳамжамият билан биргаликда “ғайриоддий ва фавқулодда таҳдид” деб баҳолаётгани, бу таҳдид эса тўлиқ “АҚШдаги Кубага қарши неофашистик ўнг қанот”дан келаётганини таъкидлаган.
Вазирнинг айтишича, ушбу таҳдид ,нафақат барча давлатларнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига, балки халқаро тинчлик ва хавфсизликка, шунингдек ядровий таҳдидлар ва иқлим ўзгариши шароитида инсониятнинг омон қолишига ҳам хавф солмоқда.
“АҚШ 67 йилдан буён Кубага нисбатан куч ишлатиш ва тажовуз орқали суверен давлатларнинг ҳуқуқларига ўз иродасини ўтказишга уриниб келмоқда. Биз Кубани ҳимоя қиламиз. Бизни биладиганлар бу қатъий, аниқ ва амалда исботланган мажбурият эканини яхши билади”, деб ёзади Родригес.
Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни Дональд Трамп Куба мамлакатидан таҳдид мавжудлиги сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Фармонга кўра, эндиликда Қўшма Штатлар Кубага тўғридан тўғри ёки билвосита нефть етказиб берадиган ҳар қандай давлатдан импорт қилинадиган маҳсулотларга қўшимча божлар жорий этиши мумкин.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль