Куба Президенти ЕОИИ кенгашида Вашингтон устидан Путинга арз қилди 

Олам

image

Гавана Москванинг шарқ томон кенгайиб бораётган НАТОни тўхтатиш борасидаги ҳаракатларини маъқуллайди. Бу ҳақида бугун, 10 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг виртуал йиғилишида Куба президенти Мигель Диас-Канель таъкидлади.

“Биз Россия Президенти Владимир Путин томонидан олиб борилаётган, НАТОнинг Россия чегаралари томон кенгайишини тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳам қўллаймиз”, дея қўшимча қилди Куба раҳбари.

У, яна ўз нутқида, Вашингтонни глобал пандемиядан “виждонсизларча” фойдаланган ҳолда, Куба оролларида савдо ва иқтисодий блокадаларни яратишда ҳамда Кубага нисбатан сиёсий босимни кучайтириб бораётганликда айблади.

Ҳозирча Куба Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида кузатувчи давлат мақоми остида қолмода.

Маълумот учун, Россия ва Куба ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилиши 1959 йил собиқ Совет Иттифоқи даврига бориб тақалади. Куба 1979 йилда Совет Иттифоқи доминантлик қилган Социал Коммунистик давлатларнинг “Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши”га аъзо бўлган.

1991 йил Совет Иттифоқининг қулаши ҳам икки давлат ўртасидаги алақоларга салбий таъсир қилмади. Айниқса, 2000 йил ҳокимият тепасига Владимир Путиннинг келиши, Россия ва Куба алоқалари янги босқичга чиқишига туртки бўлди.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг