“Крокус”даги теракт иши бўйича яна бир гумонланувчи ҳибсга олинди
Олам
−
29 Март
16662“Крокус Сити Ҳолл”даги терактга алоқадор яна бир гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс терроризмни молиялаштириш схемасида иштирок этган.
Шунингдек, Тергов қўмитаси ҳисоботида қўлга олинган шахслар билан ишлаш натижасида уларнинг Украина миллатчилари билан алоқаси борлиги тўғрисида далиллар қўлга киритилгани айтилади.
“Тергов ихтиёрида террорчилик ҳужуми айбдорлари Украинадан катта миқдордаги пул ва криптовалюта олгани, улар жиноятга тайёргарлик кўришда фойдаланилгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Қўмита бошқа тафсилотларни келтирмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 март куни Москвадаги “Крокус Сити Ҳолл” биносида теракт содир бўлди. 23 март куни ФХХ жиноий иш бўйича тергов доирасида 11 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Терговга кўра, улардан тўрт нафари тўғридан тўғри теракт уюштиришда, яна уч нафари террорчиларга квартира ва машина билан ёрдам берганликда айбланган. Қолганлари ҳақида маълумот берилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь