Криштиану Роналдунинг саҳийлиги тутиб кетди
Спорт
−
30 Июнь 2019 13376 1 дақиқа
"Ювентус"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Грециядаги машҳур Коста-Наварино корти ходимлари учун 20 минг евролик чой-чақа пули қолдирди. Бу ҳақда Corriere dello Sport.
34 ёшли форвард оиласи билан Грециядаги курортда етти кун дам олган. Роналду ушбу курортда бир сутка дам олиш учун 8 минг евро тўлаган. Дам олиш якунлангач футболчи унга ва оиласига ғамхўрлик ва самимий муносабатда бўлган курорт ходимларига 20 минг евро миқдоридаги чой-чақа пули қолдирган.
Маълумот учун, Роналду 2018 йилда "Реал"ни тарк этиб, "Ювентус" сафига бориб қўшилганди. У клуб билан Италия чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, футболчи Португалия термаси билан Европа миллатлар лигаси финалида тўп сурди ва якунда кубокни уйига олиб кетди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь