Криштиану Роналду “Бавария”га ўтмайди
Спорт
−
06 Июль 2022 4315 1 дақиқа
"Бавария" Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар берди.
Манбага кўра, Германия чемпионлари португалияликнинг трансферидан манфаатдор эмас. Чунки Роналдунинг маоши жуда юқори ҳисобланади. Роналдуга бунчалик катта ойлик тўлаш "Бавария"нинг иш ҳақи фондига жиддий зарар етказиши мумкин.
Шунингдек, немис клуби раҳбарияти 37 ёшли футболчининг мураббий Юлиан Нагельсманнинг босимга асосланган услубига мос келишига шубҳа қилмоқда.
Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда "қизил иблислар" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. "Transfermakt" портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь