Крипто-дўкон юритиш тартиби белгиланди
Технология
−
03 Ноябрь 2022
6986Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби белгиланди. Жорий йилнинг 31 октябрь куни Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.
Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:
а) крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:
• жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
• чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
б) крипто-дўконнинг савдо объекти орқали:
• жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
• мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
• мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.
Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:
• мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
• Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
• аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь