Кремль Россиянинг Қобулдаги элчихонаси яқинидаги портлашга муносабат билдирди

Олам

image

Москва Афғонистон пойтахтидаги Россия элчихонаси яқинида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди. Бу ҳақда бугун, 5 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Албатта, гап террорчилик ҳаракати ҳақида кетяпти, бу умуман қабул қилиниши мумкин эмас. Биз бундай террорчилик ҳаракатларини кескин қоралаймиз”, дейди Кремль вакили.

У ҳозир қилиниши керак бўлган энг муҳим иш дипломатлар ва миссия вакилларига нима бўлгани ҳақида жойидан маълумот олиш эканини қайд этган.

Унинг қўшимча қилишича, “ҳозир маълумотлар аниқлаштириляпти”.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 сентбярь куни Қобулдаги Россия элчихонаси олдида теракт содир этилди. “Reuters” полицияга таяниб хабар беришича, ушбу портлашни худкуш-террорчи содир этган. Россия ТИВ маълумотига кўра, портлашда дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул портлаш

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made