Кремль МДҲ давлат раҳбарлари нега Ғалаба парадида тўпланганига изоҳ берди
Олам
−
11 Май 2023
27570Расмий Кремлга кўра, МДҲ давлат раҳбарларининг Москвадаги Ғалаба парадига келиши уларнинг мамлакатларида тарихий хотирани сақлаб қолиш учун сиёсий иродаси борлигини кўрсатади. Бу бўйича “РИА новости” Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб хабар берди.
"9 май куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг парадда иштирок этиши уларнинг мамлакатларида хотирани сақлаш учун сиёсий ва жамоатчилик иродаси мавжудлигини кўрсатади. Биз бу хотирани дунёнинг барча халқларига етказамиз”, дейди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги Ғалаба парадида Арманистон, Беларус, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон раҳбарлари ва Ўзбекистон Президенти ҳам иштирок этганди.