Кремль Калининград бўйича ЕИ билан келишувга эришилганига муносабат билдирди

Олам

image

Россия Калининград вилоятига Литва орқали юклар транзитни тиклаш бўйича ижобий натижага эришишга яқин. Бу хақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 13 июль куни Европа Иттифоқи ва РФ транзит масаласида келишувга эришгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб айтиб ўтди.

Кремль вакили қўшимча қилишича, айни вақтда бу вазият бўйича якуний натижага эришилмаган. 

“Бу борада биз бироз олдинга силжишни кутмоқдамиз, лекин ҳозирча бу муаммо бартараф этилган деб айта олмаймиз”, дейди у. 

Бундан аввал, Европа Иттифоқи ва Россия Калининград вилоятига юкларни темир йўл орқали транзит қилишга қўйилган чекловни олиб ташлаш бўйича келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Маьлумот учун, Литва Республикаси 18 июнь куни санкцияланган товарларнинг транзитини тўхтатди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Кремль Вильнюснинг хати-ҳаракатлари ноқонуний ва халқаро келишувларга зид эканлигини таъкидлади. Литва ҳукумати ва Европа Иттифоқи раҳбарияти, ўз навбатида, мамлакат ҳеч қандай бир томонлама ёки қўшимча чекловлар киритмаганини, фақат “санкцияларни изчил қўллаётганини” таъкидлади.

Июнь ойи охирида “Reuters” агентлиги ЕИ Москва билан зиддиятни юмшатиш учун Литва орқали Калининград вилоятига транзит чекловларини бекор қилиш ниятида эканини хабар қилди.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг