Кредит ололмаган янгийўллик фуқаро оғзини тикиб, очлик эълон қилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи фуқаро имтиёзли кредит олиш сўровига расмийлар ижобий жавоб қайтармагани учун ўз оғзини тикиб, очлик эълон қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқда тарқалган видеомурожаатида айтган.

Маълумотларга кўра, Халқобод маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро С.С. чорвачилик билан шуғулланиш учун масъуллардан имтиёзли кредит ажратиб беришини сўраган. Қолаверса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳам етти марта шу масалада ариза ёзган.

Шунингдек, у видеомурожаатида ҳоким ёрдамчиси, прокурор ёрдамчиси, Халқобод маҳалла раиси ёрдамчисига ҳам олти ойдан бери мурожаат қилаётганини айтган. Бироқ унинг сўровлари жавобсиз қолган.

Шунинг учун у норозилик билдириш мақсадида ўз оғзини тикиб, очлик эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

4894

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг