Краснодарда даҳшатли ёнғин: 64 та хонадон аланга ичида қолди

Олам

image

Кеча, 13 сентябрь куни тунда Россиянинг Краснодар ўлкасида турар-жой биноси ёниб кетди. Унда 64 та хонадон аланга ичида қолган. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

"Ёнғин Российская кўчасидаги саккиз қаватли турар-жой биносининг чердагида содир бўлди", дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Маълумотга кўра, ёнғин майдони дастлаб 800 квадрат метрни ташкил этган. Кейин эса 4000 квадрат метрга етган. 300 га яқин одам эвакуация қилинган. Қурбонлар йўқ. Ёнғинни ўчиришга 140 киши, 40 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.

Сўнгги маълумотларда ёнғин 64 та хонадонни зарарлагани айтилмоқда. Мутахассислар бинони тиклаш имкониятини ўрганмоқда. 

Ёнғин сабаби саккизинчи қаватдаги хонадонда электр симларининг қизиб кетиши бўлган. Уйнинг ҳудудида маҳаллий фавқулодда вазият режими жорий этилган. Шаҳар мэри барча жабрланганларга бюджетдан моддий ёрдам тўлаш зарурлигини айтган.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг