Машинистнинг кран тагида қолиб ўлиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Crime

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятида автокран ағдарилиб кетиши оқибатида машинист ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

"Ҳолат юзасидан Паркент тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди", дейилади хабарда.

Маълум бўлишича,  ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends