Космонавтлар майдонидаги ноқонуний таъмирлаш тўхтатилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Космонавтлар майдонида Владимир Жонибеков ҳайкали олдидаги гранит плиталар бузиб ташланаётгани ҳақида эътирозли хабарлар тарқалган эди. Ушбу қурилишни рухсатсиз бошлагани учун эса “MIMAR GROUP” МЧЖга огоҳлантириш хати берилди ва жараён тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан объект жойига чиққан ҳолда ўрганилган. Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан объектнинг атрофига ётқизилган мармар (бурчаткалар)нинг алмаштирилиши режалаштирилгани ҳамда маданий мерос объектига ҳеч қандай асоссиз зиён етказилмагани аниқланган. Қурилиш ишларини рухсатсиз бошлагани учун эса “MIMAR GROUP” МЧЖга огоҳлантириш хати берилган ва жараён тўхтатилган. 

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Космонавтлар проспектида жойлашган Владимир Жонибеков бюсти (Коинот ёдгорлиги) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2019 йил 28 июндаги 411-сонли буйруғига асосан моддий-маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан Яккасарой тумани ободонлаштириш бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бирикитириб берилган ҳамда мазкур объект миллий рўйхатдан ўрин олган. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорининг 5-иловаси билан Маданий мерос агентлиги қошида Илмий-эксперт кенгаши 6-иловаси билан Илмий-эксперт кенгаш низоми тасдиқланган бўлиб, Низомига кўра моддий-маданий мерос объектларида олиб борилиши кўзда тутилган барча қурилиш, таъмирлаш, реставрация ишларига ушбу Кенгаш хулосасига асосан рухсатнома берилгандан сўнг амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида: 

моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни, моддий-маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни амалга ошириш, шунингдек, моддий-маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш – белгилаб қўйилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Космонавтлар майдони

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар