Korzinka Go 59 дақиқада экспресс етказиб бериш хизматини ишга туширди

Бизнес

image

Korzinka Go янги экспресс етказиб бериш хизматини йўлга қўйди. Энди буюртма қабул қилинган пайтдан бошлаб 59 дақиқа ичида мижозлар уни олишлари мумкин, агар етказма кечикса, Korzinka Go хизмат учун тўловни қайтариб беради.

Korzinka Go — сархил сабзавот ва мева маҳсулотларидан тортиб, уй-рўзғор воситалари ва болалар учун мўлжалланган товарларгача кенг турдаги маҳсулотларни таклиф этувчи хизматдир. Энди сиз турли дўконларда маҳсулотларга буюртма беришингиз шарт эмас – сизга керак бўлган ҳамма нарсани битта жойда ва ўзингиз учун қулай бўлган вақтда буюртма қилишингиз мумкин. Korzinka Go эса барчасини эшигингизгача етказиб беради. Бу, айниқса, оғир маҳсулотлар, масалан, сув, тарвуз сотиб олиш ёки шошилинч харидларни амалга ошириш зарур бўлганда қулайдир.

Korzinka Go’нинг доимий мижозлари аллақачон барча кундалик харидларини иловада амалга оширишади. Янги экспресс етказув эса яна бирқанча ўз вақтини қадрловчи мижозларга қўл келиши аниқ.

Шунингдек, мижозлар махсус таклифдан фойдаланиш имкониятига эга: дастлабки 3 та буюртманинг ҳар бирига 50 000 сўмлик чегирма тақдим этилади. Умумий миқдорда 150 000 сўмлик чегирма таклифи хизматни синаб кўриш учун айни муддао.

Korzinka Go’нинг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг товарлар сифати синчковлик билан текшириладиган махсус тарқатиш марказлари — "darkstore"лар концепциясидир. Ушбу концепцияга мувофиқ, ходимлар ҳар бир маҳсулотнинг янгилиги ва юқори сифат стандартларига жавоб беришини синчиклаб текшириб чиқади. Барча товарлар "darkstore"ларнинг ҳар-хил зоналари бўйлаб тақсимланади. Ҳар бир тоифадаги товарлар учун алоҳида сақлаш хоналари мавжуд: гўшт, сут маҳсулотлари, мева-сабзавот, баққолчилик, уй-рўзғор буюмлари ва бошқалар. У ерда еса товарларнинг бари оптимал ҳароратда сақланади.

Қаттиқ сифат назорати ва яратилган оптимал шароитларга қарамай, Korzinka Go мижозларга максимал фойда ва қулайликлар тақдим этган ҳолда, ўз маҳсулотлари ва хизматлари учун ҳамёнбоп нархларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Korzinka Go иловасида сиз “Korzinka chegirmalar” каталогидан товарлар харид қилишингиз, кешбэк олишингиз, шунингдек, ҳар кун қўшимча фойдали таклифлар мавжуд бўлган чегирмалар тоифасини танлашингиз мумкин. Slot етказиб беришдан фарқли ўлароқ, чекланган вақтгача тезкор етказиб бериш (59 дақиқа ичида) ва кенг ассортимент туфайли Korzinka Go ўз вақтини ва қулайликни қадрлайдиганлар учун мукаммал танлов ҳисобланади.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг: korzinka.uz

Facebook: KorzinkaGo
Instagram: KorzinkaGo
Telegram:  KorzinkaGo

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made