Коронавируснинг JN.1 штамми билан касалланганлар сони ортмоқда
Олам
−
03 Январь
8327АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида коронавируснинг JN.1 деб номланган янги вариантини юқтирганлар сони ортди. Бу ҳақда "The express" ахборот агентлиги хабар берди.
АҚШда 2023 йилнинг сентябрь ойида илк бор аниқланган JN.1 вируси билан касалланганлар сони сўнгги икки ҳафта ичида кескин ошди. Мутахассисларнинг билдиришича, вируснинг бу шаклда ёйилиб бориши об-ҳавонинг совиши билан боғлиқ.
Маҳаллий экспертларнинг фикрича, JN.1 нинг тез тарқалиши уни иммун тизими коронавируснинг бошқа вариантларига қараганда яхшироқ юқтириши мумкинлигидан далолат беради. JN.1 инфекциясининг белгилари йўтал, иситма, ҳолсизланиш ва чарчоқни ўз ичига олган аввалги коронавирус вариантлари келтириб чиқарадиган аломатларга ўхшайди. Вирусни юқтириш хавфи кексалар, чақалоқлар ва иммунитети заиф ёки сурункали касалликларга чалинган одамлар учун айниқса юқори.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан эълон қилинган маълумотда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишдан ташқари ниқоблардан фойдаланиш, иложи борича ёпиқ жойларда вентиляцияни яхшилаш, уйда қолиш ва энг сўнгги коронавирус вакцинасини олиш муҳимлиги айтилган.
Қайд этиш жоизки, коронавируснинг энг кенг тарқалган штаммига айланган JN.1 вариантини юқтирганлар сони, айниқса, Нью-Йоркда юқори. Шу сабабдан сўнгги кунларда шаҳарда ҳимоя тиббий ниқоблардан фойдаланаётганлар сони ортиб, жамоат транспорти, метро ва автобуслардан фойдаланиш камайган. Одамлар ижтимоий масофа ва ўзини изоляция қилиш механизмлари орқали ўзларини вирусдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Маҳаллий матбуотда эълон қилинган маълумотларда шаҳарда вирусни аниқлашни таъминловчи тезкор тестлар сотуви кўпайгани қайд этилган.
Билдирилишича, Нью-Йоркда JN.1 дан инфекцияланган ва тузалган шахсларни ўзаро ҳимоя қилиш бўйича лаборатория тадқиқотлари давом этмоқда ва яқин кунларда бу тадқиқотлар натижалари жамоатчиликка етказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Спутник V” вакцинаси коронавирусга қарши самара бермай қўйгани айтилган эди.