Коронавирусдан даволанганларнинг иммунитети “британча” штаммдан ҳимоя қиладими?
Саломатлик
−
26 Январь 2021
7593Коронавирусни бошдан кечирган одамларда шаклланган иммунитет уларни ҳозирда кенг тарқалаётган коронавируснинг “британча” штаммидан ҳимоя қила олади. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова айтиб ўтган.
"Одамларда касалликдан сўнг ҳосил бўлган иммунитет жуда самарали бўлиб қолади ва у маълум мутацияларга эга бўлган “британча” штаммга ҳам қарши туради", деган Попова.
"Британча" мутация 2020 йил сентябрь ойида Англиянинг жануби-шарқида аниқланган ва шу кунгача уни юқтириш ҳолатлари дунёнинг ўнлаб мамлакатларида қайд этилган.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг “британча” варианти 70 фоиз кўпроқ юқумли бўлиши мумкинлигини эълон қилган.
Таъкидланишича, ҳозирча британиялик мутахассислар коронавируснинг “британча” тури вируснинг бошқа вариантларига қараганда хавфли эканлиги тўғрисида илмий далилларни тақдим этишмаган.
LiveБарчаси