Коронавируснинг барча штаммларига қарши восита ихтиро қилинди

Олам

image

Эстониялик олимлар коронавирус инфекциясининг барча штаммларига қарши курашувчи янги бурун спрейи ихтиро қилишди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқдa.

Қайд этилишича, препарат "Bio Block" деб номланган. Унинг барча маълум бўлган COVID-19 штаммларидан ҳимоя қилиши лаборатория синовлари билан тасдиқланган.

Маълумотларга кўра, у Тарту ва Эстония ҳаёт фанлари университети олимлари консорциуми томонидан тайёрланган.

“Янги Bio Block бурун спрейининг ҳали кенг тарқалмаган штаммларга қарши курашиш қобилиятини синаб кўрамиз ва биз вирус ўзгаришини доимий равишда кузатиб борамиз”", деди Иcосаген илмий директори Март Чартер.

Олимларнинг таъкидлашича, спрей "британча", "африканча", "бразилча" деб номланган коронавирус штаммларига, шунингдек, "дельта" ва Ухандаги асл штаммларга қарши  жуда ҳам самарали натижа кўрсатган. Ҳозирда, Эстония ҳукумати янги спрейни мамлакат ичида сотилишга рухсат берган.

 

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

770

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг