Коронавирусга қарши вакцинани илк бор ўзида синаган шахс бу қандай бўлганини гапириб берди

Олам

image

Дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши экспериментал вакцинани олган америкалик Женнифер Холлер ўз ҳис-туйғулари ҳақида “The Telegraph”га берган интервьюсида гапириб берди.

“Биринчи куни ҳароратим бироз кўтарилди. Иккинчи куни қўлим жуда қаттиқ оғриди. Аммо буларнинг ҳаммаси ўтиб кетди”, деди аёл инъекцияни одатдаги грипп билан солиштирар экан.

Унинг сўзларига кўра, тажриба вақтида у коронавирус устидан ғалаба қозонишга ҳисса қўшиш имкониятини ҳис этган. “Мен ушбу жараённинг бир қисми бўлганимдан ғурурланаман”, дея қўшимча қилган Халлер.

Яқин келажакда 44 ёшли Халлерга эмлашнинг иккинчи дозаси берилиши керак ва мутахассислар назорати остида у 2021 йил баҳоригача сақлаб турилади.

Сиэтл миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти янги SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцинанинг одамларда клиник синови март ойининг ўрталарида бошланганини эълон қилди. Унда қатнашган кўнгиллилар йил давомида назорат қилиниши маълум этилди.

Синов учун 45 кўнгилли танлаб олинди, уларнинг ҳар бирига 28 кунлик интервал билан бир хил дозадаги иккита вакцина юборилади. Дозаларнинг ўзи ҳар хил бўлиб, 25, 100 ва 150 микрограмни ташкил қилади. Тадқиқот экспериментал вакцинанинг хавфсизлигини ва иштирокчиларда иммунитетни оширадиган реакцияни баҳолайди, шунингдек, мақбул дозани аниқлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

1085

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made