Коронавирусга қарши турли вакциналар билан эмланса бўладими? ЖССТ вакили изоҳ берди
Саломатлик
−
13 Июль 2021
8686Одамлар коронавирусга қарши турли вакциналар билан эмланиш масаласида ўзлари қарор қабул қилишлари керак эмас. Бу йўналишда тадқиқотлар ҳали ҳам давом этмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Кристиан Линдмайер айтиб ўтди.
"Оксфорд университетининг AstraZeneka ва Pfizer вакциналарининг ўзаро таъсирини аниқлашга йўналтирилган клиник тадқиқотлар ҳамон олиб борилмоқда. Бу тадқиқотларга Moderna ва Novovax вакциналари ҳам киритилган. Дастлабки далилларга кўра, биринчи AstraZeneka вакцинаси, сўнгра Pfizer препарати билан эмланганлар енгил иситма ва бошқа мўтадил салбий таъсирга мойил бўлади", деган у.
Унинг сўзларига кўра, тадқиқот 50 ёшдан катталар орасида ўтказилган. Линдмайер шунингдек, одамлар шифокор кўрсатмасисиз вакциналарни аралаштириш тўғрисида қарор қабул қилишлари керак эмаслигини таъкидлаган.
LiveБарчаси