Коронавирусга қарши эмлаш қанча одамнинг жонига оро киргани очиқланди

Олам

image

Буюк Британия эпидемиологлари Ер аҳолисини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш вируснинг эҳтимолий қурбонлари сонини тахминан 20 миллионга камайтирганини аниқлашди. Олимларнинг хулосалари “Lancet Infectious Diseases” журналидаги мақолада чоп этилган.

"Биз COVID-19'га қарши эмлаш инсониятга қандай таъсир қилганини баҳоладик. Таъкидлаш жоизки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тенг фойдаланишни таъминлаш учун бошланган COVAX дастури орқали тарқатилган вакциналар орқали 7,5 миллионга яқин инсон ҳаёти сақлаб қолинган”, дейди Лондон Империал коллежи (Буюк Британия) тадқиқотчиси Оливер Уотсон. 

Пандемия бошланганидан кейин Россия, АҚШ, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатлар олимлари SARS-CoV-2 билан касалланиш хавфини ва COVID-19'нинг оғир шаклларини ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтирадиган ўнлаб вакциналарни ишлаб чиқарди.

ЖССТ статистик маълумотларига кўра, шифокорлар беморлар учун 12 миллиарддан ортиқ доза вакцинадан фойдаланган, дунёнинг баъзи мамлакатларида эмлаш 90 фоиздан ортиқ.

Уотсон ва унинг ҳамкасблари аҳолини оммавий эмлаш COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўлим даражасига қандай таъсир қилгани ҳақидаги биринчи ҳисоб-китобларни олган. Бунинг учун олимлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 185 та давлатнинг тегишли бўлимлари мутахассислари томонидан тўпланган эмланганлар сони ва касалланиш даражаси ҳақидаги маълумотларни бирлаштириб, таҳлил қилишган.

Унга кўра, пандемия анча кўп, тахминан 31,4 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин эди. Ушбу кўрсаткич вакцинация туфайли ҳозирда 63 фоизга (19,8 миллион киши) камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг