Коронавирусга қарамай Беларусь ҳарбий парад ўтказди (видео)

Олам

Собиқ Совет иттифоқи таркибида бўлган давлатлардан фақатгина Беларусь Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан парад ўтказди. Бугун Минскда коронавирус пандемиясига қарамай катта маросим бўлиб ўтди.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган параддан воз кечолмаганини, унинг “бошқа танлови” бўлмаганини таъкидлади.

“Ақлдан озган ва йўлини йўқотган дунёда бу муқаддас тадбирни ўтказиш жойи ва вақти учун бизни айбловчилар топилади. Уларга инсон сифатида айтмоқчиман: хулоса чиқаришга шошилманг, бизни, Ғалаба авлодларини, беларусларни айблашга эса умуман ховлиқманг. Бизнинг бошқа йўлимиз йўқ эди. Бўлганида ҳам биза ҳозиргидек йўл тутардик”, деди Лукашенко.

Лукашенко параддан ташқари, кечки пайт Минскдаги Ғалаба майдонида “Умумий Ғалаба шарафига” концерт дастури ўтказилишини маълум қилди. Аммо пойтахтдан бошқа жойларда оммавий тадбирлар ўтказиш белгиланмаган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб ҳатто Москвадаги “Қизил” майдонда ҳам ғалаба пради ўтказилмади. Бу сафар Россия ҳаво паради билан чекланишга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь парад

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг