Коронавирусга ишонмаган машҳур блогер 33 ёшида вирус қурбони бўлди

Олам

image

Украиналик таниқли фитнес-блогер Дмитрий Стужук коронавирус туфайли 33 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Стужукнинг собиқ рафиқаси София Instagram’даги саҳифасида эълон қилди. 

“Дима энди орамизда эмас. Юраги бунга дош бера олмади”, деб ёзади София.  

Марҳум бундан бироз аввал Туркияга таътилга боради. Таътилнинг иккинчи кунида унинг аҳволи ёмонлашади. У ярим тунда томоқ шиши ва нафас олиш муаммолари билан уйғонади. Буни эса овқатланиш ва иқлим ўзгариши, спорт машғулотларидаги зўриқиш билан боғлайди. Шу билан бирга, у енгил қорин оғриғига дуч келган. Эртаси куни блогер йўталишни бошлаган, бироқ унда иситма кузатилмаган. 

Стужук Туркиядан Киевга қайтиб келганидан сўнг, коронавирус тестини топширган ва натижа ижобий бўлган. Касалликнинг тўққизинчи куни спортчининг аҳволи ўта оғирлашади, у фақат кислородли ниқоб орқали нафас олади. Блогер шифохонага ётқизилган. У шифохонада клиник ўлим ҳолатини бошдан кечиради, шундан сўнг комага тушади ва бироз вақт ўтгач, ҳушига келмасдан вафот этади. 

Модель София Стужук ва Дмитрийнинг уч нафар фарзандлари бор эди.   

ОАВнинг ёзишича, 33 яшар Дмитрий Стужук янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 га ишонмагани билан ижтимоий тармоқларда тилга тушганди. 

У бундан 3 кун аввал ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирган охирги постида ҳам коронавирус йўқ деб ўйлаганини ёзган. 

“Барчани ишончли тарзда огоҳлантирмоқчиман: мен ҳам COVID йўқ деб ўйлардим ва бу ҳаммаси нисбий. То ўзим касал бўлмагунча”, деб ёзади блогер. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Стужук

Баҳолаганлар

1366

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар