Коронавирусга чалинганлар 103 мингдан ошди, 1 киши вафот этди
Жамият
−
12 Июнь 2021
3437Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишлар сони 103 мингдан, касалликдан соғайганлар 99 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 11 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 314 кишига ортиб, 103 206 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 6 нафари Бухоро вилоятида;
- 10 нафари Жиззах вилоятида;
- 11 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 21 нафари Самарқанд вилоятида;
- 4 нафари Сирдарё вилоятида;
- 9 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 17 нафари Фарғона вилоятида;
- 4 нафари Хоразм вилоятида;
- 42 нафари Тошкент вилоятида;
- 172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар;
- Бухоро вилоятида 5 нафар;
- Навоий вилоятида 2 нафар;
- Наманган вилоятида 6 нафар;
- Самарқанд вилоятида 20 нафар;
- Фарғона вилоятида 11 нафар;
- Тошкент вилоятида 46 нафар;
- Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99152 (+229) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 705 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3349 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь