Коронавирусга чалинган яна 8 бемор соғайди

Жамият

image

Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган 1275 бемордан яна 8 нафари соғайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Пойтахт Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 8 нафари Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан. Беморлардан икки нафари Туркиядан, яна бир нафари эса Россиядан Тошкентга чартер рейси билан келишган. Қолган беш нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда, энг кичиги эса 10 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди. Уларнинг шифо топишида мазкур клиника жамоаси бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси ҳал қилувчи рол ўйнаганини алоҳида таъкидлаш лозим. Эътиборли жиҳати, мазкур клиникада шу пайтга қадар 56 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 64 нафарга етди.

Ҳар бир шифо топган бемор қувончидан, миннатдорлигидан куч олиб, руҳланиб, бор тажриба ва маҳоратини ишга солишаётган шифокорларимиз қаҳрамонлиги коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг навбатма-навбат соғайишини таъминламоқда.

Айни пайтга қадар мамлакатда коронавирус инфекциясидан жами 107 нафар бемор тўлиқ соғайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг