Коронавирусга чалинган Тўра Боболов вафот этгани ростми?
Жамият
−
24 Июль 2020
46505Ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалинган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ушбу хабарларга муносабат билдириб, уларни асоссиз деб инкор қилди.
Билдирилишича, айни дамда Тошкент шаҳрида касалликдан даволанаётган Тўра Боболов ҳаёт, ҳолати яхши. Даволаш тактикаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилмоқда.
“Воҳадошларимиздан айрим фуқаролар томонидан коронавирус ваҳимаси фонида тарқатилаётган бундай миш-мишлар, ёлғон ахборотларга ишонмасликларингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов коронавирусга чалингани жорий йилнинг 18 июль куни маълум бўлди.
Ҳоким Тошкент шаҳрида, Муса Ерниязов эса Қорақалпоғистонда даволаняпти. Уларнинг ҳолатини Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия ва касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский, Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неб таҳлил қилди.
LiveБарчаси