Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас – Мирзиёев
Жамият
−
20 Июль 2020
13089Ўзбекистонда сурункали касаллиги бор беморлар коронавирус беморлари кўпайиши ва ихтисослаштирилган шифохоналар тўлиб кетгани сабабли малакали тиббий хизматдан маҳрум бўлиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтди.
"Коронавирусни даволаймиз деб, деярли барча ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари тўлдириб ташланди. Натижада сурункали касаллиги бор беморлар малакали тиббий хизматдан деярли маҳрум бўлди", деди Президент.
Муасаддиларга сурункали касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналардаги коронавирусга чалинган беморларни бошқа жойларга, шу жумладан хусусий клиникаларга кўчириш орқали сурункали хасталиги бор беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини қайта тиклаш чораларини кўриш топшириғи берилди.
"Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас", дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Шу муносабат билан қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси