Коронавирусдан жабрланган шифокорларга қанча компенсация тўлангани очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан жабрланган шифокорларга 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ компенсация сифатида тўлаб берилган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти директори Шерзод Муҳаммедов QALAMPIR.UZ уюштирган “Corona марафони” доирасида берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Шифохона ва карантин муассасаларида фаолият юритаётган шифокорларимиз касалликни юқтириб олса ёки вафот этса, 100 миллион сўмдан 250 миллион сўмгача бир марталик рағбатлантириш тўловлари олиши жорий этилган”, дейди у.

Шерзод Муҳаммедовнинг таъкидлашича, ҳозирга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномасига биноан, 72 та ҳолат бўйича умумий ҳисобда 10 миллиард сўмдан ортиқроқ сумма шифокорларга компенсация сифатида ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг