Коронавирусдан вафот этган тўрт тиббиёт ходими мукофотланди

Жамият

image

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу фармонга билан коронавирусга чалинган беморларни аниқлаш ва даволаш жараёнида вафот этган яна тўрт нафар тиббиёт ходимлари “Жасорат” медали билан мукофотланди. Улар:

Неъматов Одилжон Низомиддинович (марҳум)     -    Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия  ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг ўпка сили жарроҳлиги бўлими мудири;

Рустамов Фаррух Фарҳодович (марҳум)     -    Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи;

Шарипова Венера Васильевна (марҳум)     -    Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бош ҳамшираси, Тошкент шаҳри;

Шукруллаев Баҳром Каромович (марҳум)     -    Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиника шифокори, Тошкент шаҳри.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг