Коронавирусдан вафот этган киши шаҳид ҳисобланади – фатво

Саломатлик

image
Коронавирус сабаб рўза тутмасликнинг ҳукми қандай? – COVID-19 га оид фатволар эълон қилинди north_east

Коронавирус сабаб рўза тутмасликнинг ҳукми қандай? – COVID-19 га оид фатволар эълон қилинди

Кеча, 23 апрель куни Ал-Азҳар халқаро электрон фатво марказининг коронавирусга оид фатволари эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Ал-азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабабидан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади. Дунё ҳукмлари борасида унга барча мусулмон маййитларга татбиқ қилинадиган ғусл, кафанлаш, жаноза намози каби ҳукмлар жорий қилинади. Бунинг далили Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари: “Шаҳидлар бешта: тоъун (ўлат)дан ўлган, қорин оғриғи (ички касаллик) билан ўлган, чўкиб ўлган, том босиб ўлган, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар”. Бир ривоятда, тоъун (вабо)да ўлган шаҳиддир, деганлар.

Ана шулардан келиб чиқиб коронавирусдан ўлганлар ҳам тоъун (ўлат) дан ўлганлар қаторида ҳисобланади.

Бундан ташқари, Ислом тадқиқотлари маркази ҳузуридаги фатво ҳайъати мусулмонларга коронавирус тарқалиши ёки юқишидан эҳтиёт бўлиш сабабли тақиб оладиган ниқобларда намоз ўқишни зарари йўқлигини қайд этган.

Миср фатво уйи (Дорул ифто) Азҳар шайхи ва Миср вақф вазирининг янги турдаги коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида, икки ҳафта мобайнида, Республиканинг барча ҳудудларида жамоат ва жума намозларини адо этишни тўхтатиб, азон айтиш билан кифояланиш қарорларини маъқуллашини эълон қилди.

Спирт билан дезинфекция қилинган масжидда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

Азҳар фатво марказининг таъкидлашича, спирт – гидрооксид бирикмаси бўлган углерод ва водород зарраларидан иборат кимёвий мураккаб элемент.

Кимёгарларга кўра, ҳар қандай спирт деб аталувчи моддалар ҳам маст қилувчи бўлавермайди. Маст қилмайдиган спиртнинг сифатлари маст қиладигани каби бўлмагани ва ўзгариш содир бўлгани учун у пок ҳисобланади. Шунинг учун у билан баданни ва турли юзаларни дезинфекциялаш мумкин бўлаверади. Шу сабабли баданга ёки намоз жойига бундай спирт теккандан сўнг намоз ўқиш жоиз.

Аммо таркиби ва маст қилиши жиҳатидан аввалги ҳолида бўлган спиртнинг ҳукми эса уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, унинг ҳукми ихтиёр қилинган қавлга кўра покдир. Марказга кўра спиртни тиббий томондан тозалашда ишлатиш мумкин ва у билан турли юзаларни, жамоат жойларини ва масжидларни тозалашнинг зарари йўқ. Кийими, бадани ёки жойнамозига спирт теккан одамнинг намози дуруст бўлади.

Коронавирус сабабли жума намозини уйда ўқишлик ҳукми ҳақида

Азҳарнинг халқаро электрон фатволар марказига кўра уйда жамоат бўлиб, хутбалари билан икки ракъат ўқилган жума намози адо топмайди. Ҳаттоки намозхонлар сони кўп бўлса ҳам тўғри бўлмайди. Уйда хутбасиз тўрт ракъатдан иборат жамоат бўлиб ёки якка-якка ҳолда пешин ўқилади. Киши эркак ва аёллардан иборат ўз аҳлига имом бўлиб, жамоат ҳолда адо этиши мустаҳабдир.

Коронавирус сабабидан жума намозини ўқимасликнинг ҳукмида нима дейилади?

“Фатво уйи” қуйидагича жавоб берди: жамоат ва ҳаттоки жума намозларини тарк қилишга сабаб бўладиган қатор омиллар мавжуд бўлиб, кучли жала, инсонга заҳмат етказадиган лойгарчилик, масжид йўлини кўриб бўлмас даражадаги қоронғулик каби умумий ҳамда касаллик, жонига, молига, аҳлига хатар бўлиши каби хусусий омиллар шулар жумласидандир. Шунингдек, бадбўй нарса истеъмол қилиш, кучли мудроқ босиши ва шуларга ўхшаш ҳолатлар ҳам жумъа намозига ҳозир бўлишдан тўсади.


Мақола муаллифи

Теглар

фатво

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг