Коронавирусдан соғайганлар 38 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 114 нафарга ошиб, жами беморлар 41067 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•  90 нафари Тошкент шаҳрида; 

•  8 нафари Тошкент вилоятида;

•  8 нафари Хоразм вилоятида;

•  4 нафари Aндижон вилоятида;

•  2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

•  2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.A. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 178 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Aндижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Наманган вилоятида ҳам 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

 Шундай қилиб Ўзбекистонда 38250 (+303) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2510 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг