Коронавирусдан соғайгандан кейинги асоратлар қандай бўлади?
Жамият
−
08 Июнь 2020
23709Коронавирусдан соғайгандан сўнг собиқ беморларда иситмасиз ва балғамсиз йўтал кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.
Қайд этилишича, даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари бир нечта омилларга боғлиқ. Инсоннинг иммунитети ва сурункали касалликлар шулар жумласидандир.
Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:
- тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;
- иситмасиз ва балғамсиз йўтал;
- сурункали касалликларнинг кучайиши.
"Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак", дейди Нурмат Отабеков.
LiveБарчаси
26 Ноябрь