Коронавирусдан соғайган одам қанча вақтдан кейин яна хавф остида бўлиши айтилди

Саломатлик

image

Коронавирусга чалинган инсоннинг организмида вирусга қарши антитаначалар тахминан ярим йил сақланиб қолади. Бу ҳақда вирусолог, “Вектор” маркази лабораторияси собиқ раҳбари Александр Чепурнов айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, 3-4 ой давомида COVID-19 дан соғайган беморларда антитана камайиб борад. Шу билан бирга 5-6 ойда иммунитет ҳужайраси коронавирус антигенига жавоб бермай қўяди.

“Май-апрель ойларида коронавирусга чалинганлар ярим йилдан кейин яна хавф остида бўлади”, дея огоҳлантирган Чепурнов.

Мутахассис касалланганлар сонининг ортиши жамоавий иммунитет хосил бўлишига олиб келмайди.

“Касалланганлар орқали жамоавий иммунитет шаклланишига умид йўқ. бугун бунинг имкони йўқлиги маълум бўлди”, деган мутахассис.

Коронавирус пандемияси дунёнинг деярли барча давлатларга етиб борди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 34,4 млн одам вирусга чалинган.

Ўзбекистонда расмий маълумотларга пандемия бошидан бери 58 687 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 55 318 нафари соғайган ва 482 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

1041

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made