Коронавирусдан халос бўлган мамлакат Ўзбекистонга чегарасини очди

Олам

image

Черногория давлати Ўзбекистон ва яна бир қатор мамлакат фуқаролари учун ўз чегараларини очди. Ташриф буюрувчилар энди ҳеч қандай карантинсиз мамлакатга кириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, коронавирус тарқалишининг сезиларли даражада пасайган, янги ҳолатлар аниқланиши камайган, шунингдек, фаол беморларнинг сони 100 минг кишига 25 тадан кўп бўлмаган мамлакатлардан келган фуқаролар Черногорияга кириши мумкин бўлади. Ушбу мамлакатлар рўйхати вазирлик сайтида келтириб ўтилди.

Рўйхатда 130 дан ортиқ мамлакат жой олган. Ташриф буюрувчилар мамлакатда эркин ҳаракатланиши мумкин. Лекин, ҳали ҳам баъзи умумий қоидаларга амал қилиш керак. Масалан, ниқоб тақиб юриш.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирида Черногория Европада биринчи бўлиб коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди. Мамлакатда 20 кун давомида касалликнинг янги ҳолати қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Черногория

Баҳолаганлар

793

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг