Коронавирусда ейиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар маълум қилинди

Саломатлик

image

Коронавирусга чалинганлар рационида шўр маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар бўлмаслиги керак. Бу ҳақда терапевт Филипп Кузьменко маълумот берган.

"Коронавирусда сув-туз баланси сақланиши керак. Таркибида туз миқдори кўп бўлган егуликлардан тийилиш зарур. Тузланган балиқ, тузланган бодринг ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларни кўп миқдорда истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ. Буларнинг ўрнига кўпроқ сув ичиш керак", деган шифокор. 

Унинг сўзларига кўра, тузли маҳсулотлар қонни қуюқлаштиради, бу эса коронавирусда зарарли. 

Шунингдек, шифокор спиртли ичимликлар истеъмол қилишни чеклаш кераклигини таъкидлаган. Унга кўра, спиртли ичимликлар организмни сувсизлантиради.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 49 миллиондан ошди. 1,2 миллион одам касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

497

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг