Коронавирус ягона эмас. Хитойда яна бир вирус аниқланди
Олам
−
02 Февраль 2020
31674Хитойда пайдо бўлган янги 2019-nCoV коронавируси ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясига қўшни Хунань вилоятида H5N1 парранда гриппи тарқалаётгани аниқланди. Бу ҳақда Хитой расмийлари хабар берди.
Вирус 7 млн одам яшовчи Шаоян шаҳридаги парранда фермаларидан бирида қайд этилган. Ушбу фермада етиштирилаётган 7850 длна бройлер-жўжадан 4500 таси вирус билан касалланган.
Маҳаллий ҳокимият вирус тарқалиши олдини олиш мақсадида 17 828 дона паррандани йўқ қилган.
Ҳозирча ушбу вирус одамларга юққани аниқланмаган.
Маълумот учун, H5N1 вируси илк бор Гонконгда тарқалган ва ундан 6 киши ҳалок бўлган. Орадан 6 йил ўтиб, 2003 йилда вирус яна тарқалган. Иккинчи сафар Хитой ва Гонконгда аниқланган. 2003-2014 йиллар давомида 15 та мамлакатда ушбу вирусдан 392 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрь ойида Хубэй провинциясининг маркази Ухань шаҳрида янги турдаги вирус тарқалди. Бугунгача ушбу вирус Хитойдан ташқари 26 та давлатга етиб борди. Хитойда вирусдан ҳалок бўлганлар сони 305 нафарга етди. Вирус билан касалланганлар сони дунё бўйича 14559 нафарга етди.
LiveБарчаси