Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш 400 нафардан ортиқ бўлди
Жамият
−
08 Сентябрь 2020
11646Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистонда 443 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Андижон, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларида жами 304 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 418 нафар бемордан 41 898 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 160 нафар бемордан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь