Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланишлар 1500 га яқинлашди
Жамият
−
23 Январь 2022
6372Кеча, 22 январь куни Ўзбекистонда 1480 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 213767 (+1478) нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 61 нафари Андижон вилоятида,
• 64 нафари Бухоро вилоятида,
• 49 нафари Жиззах вилоятида,
• 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 20 нафари Навоий вилоятида,
• 55 нафари Наманган вилоятида,
• 37 нафари Самарқанд вилоятида,
• 21 нафари Сирдарё вилоятида,
• 73 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 182 нафари Фарғона вилоятида,
• 38 нафари Хоразм вилоятида,
• 192 нафари Тошкент вилоятида,
• 598 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 75 нафар,
• Бухоро вилоятида 22 нафар,
• Жиззах вилоятида 85 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 53 нафар,
• Навоий вилоятида 29 нафар,
• Наманган вилоятида 47 нафар,
• Самарқанд вилоятида 78 нафар,
• Сирдарё вилоятида 57 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 58 нафар,
• Фарғона вилоятида 173 нафар,
• Хоразм вилоятида 81 нафар,
• Тошкент вилоятида 116 нафар,
• Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 203275 (+1126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1540 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси