Коронавирус: Тошкентда 100 дан ортиқ бемор аниқланди. Кунлик рекорд яна янгиланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81 960 нафарни ташкил этмоқда. Кеча, 25 март куни жами 144 кигида коронавирус аниқланди. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Бухоро вилоятида;
  • 3 нафари Жиззах вилоятида;
  • 4 нафари Наманган вилоятида;
  • 13 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 6 нафари Тошкент вилоятида;
  • 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар;
  • Тошкент вилоятида 21 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 83 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80248 (+105) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1088 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made