Коронавирус: суткалик касалланиш ҳолатлари яна 600 дан ошди

Жамият

image

2021 йил 7 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161768 (+660) нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 660 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    48 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    18 нафари Андижон вилоятида,
•    17 нафари Бухоро вилоятида,
•    21 нафари Жиззах вилоятида,
•    14 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    5 нафари Навоий вилоятида,
•    17 нафари Наманган вилоятида,
•    62 нафари Самарқанд вилоятида,
•    15 нафари Сирдарё вилоятида,
•    14 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    58 нафари Фарғона вилоятида,
•    18 нафари Хоразм вилоятида,
•    116 нафари Тошкент вилоятида,
•    237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 33 нафар,
•    Андижон вилоятида 68 нафар,
•    Бухоро вилоятида 12 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 15 нафар, 
•    Наманган вилоятида 30 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 89 нафар, 
•    Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
•    Фарғона вилоятида 83 нафар, 
•    Хоразм вилоятида 26 нафар
•    Тошкент вилоятида 128 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 211 нафар бемор соғайган.

Касалликдан соғайганлар жами 153651 (+713) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1132 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг