Коронавирус сабаб кофе тақчиллиги юзага келиши мумкин
Олам
−
18 Апрель 2020
4256Жанубий Америкада коронавирус туфайли кофе йиғим-теримида ишчилар етишмаслиги ҳолати пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, ишчилар етишмаслигининг сабаблари орасида банкларнинг вақтинча ёпилиши, санитария меъёрлари ва транспорт чекловларининг жорий этилиши ҳам бор.
Таъкидланишича, энг қийин вазият Бразилия, Колумбия ва Перуда юзага келади.
“Bloomberg”нинг хабар беришича, ушбу мамлакатлардаги кофе майдонларида ҳосилнинг кеч йиғиб олиниши дунё бўйлаб ушбу маҳсулот экспортига таъсир қилади. Бу эса, ўз навбатида, дунё бозорида қаҳва нархининг ошишига ёки унинг тақчил бўлишига омил бўлиб хизмат қилади.
LiveБарчаси