Коронавирус сабаб хитойликлар II Тошкент Халқаро марафонида қатнаша олмайди

Жамият

image

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан жорий йилнинг 21-23 март кунлари  II Тошкент Халқаро марафони бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Бироқ, коронавирус сабаб ушбу йирик спорт мусобақасида хитойлик спортчилар ва сайёҳлар иштирок эта олмайди. 

Марафон ва ярим марафон иштирокчилари 18 ёшдан кичик бўлмаслиги лозим. 3 км ва 1,5 км масофаларга югуриш мусобақаларида эса ёш чегараси белгиланмаган. 

Марафонда нафақат ўзбекистонликлар, балки бошқа давлат фуқаролари, меҳмонлар ҳам иштирок этиши мумкин. Табиийки бошқа давлатдан спортчилар ва қолаверса, сайёҳлар оқими келиши кутилмоқда. Табиийки, кишида ҳозирги кунда дунёни ларзага солаётган коронавирус бу марафонга ҳалал бермайдими ва келаётган меҳмонларни бу касалликга чалинмаганини қаердан биламиз деган савол пайдо бўлади. Бу каби саволларга Жисмоний тарбия ва спорт вазири  ўринбосари Элбек Шукуров қуйидагича жавоб берди: 
       
“Тўғри айтиляпти, бугунги кунда бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус масаласи бор. Лекин, эьтибор беринг, дунёда спорт тўхтаб қолгани йўқ. Халқаро мусобақалар ўтказилиши давом этяпти. 
Барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда мазкур тадбирни ўтказиш бўйича Ҳукумат маьлум ҳужжатлар қабул қилган ва шулар асосида тегишли вазирлик идора ташкилотларга, жумладан соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириқлар берилган”.

Қайд этилишича, спорт тадбирида иштирок этиш учун кўплаб мамлакатларга таклифномалар юборилган. Бироқ, ҳозирча Хитой бундан мустасно. 

“МДҲ давлатларига таклифномалар юборганмиз,. Хитой, Ганконг, Тайбэй бундан мустасно, уларга таклифнома юборилмаган. Бу уларни камситиш эмас. Чунки, хавфсизлик биринчи ўринда. Аввал маслаҳатлашдик, кейин қарор қабул қилдик.  Ҳар бир давлатга таклифнома билан билан бирга огоҳлантириш мактубини ҳам йўллаганмиз. Бу огоҳлантириш айнан коронавирус билан боғлиқ. Биз биринчи навбатда халқимиз саломатлигини ўйлашимиз керак. Тадбирни кўнгилдагидек ўтказиш ва юртимизга келаётган барча меҳмонларни текшириш юзасидан ССВ билан хамкорликда режа тузилган”, дейди Ўзбекистон енгил атлетика фидерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов.

Маълумот ўрнида, айни вақтда коронавирусни юқтирганлар дунё миқёсида 75775 нафарни, ўлим ҳолатлари 2130 тани, тузалганлар сони эса 16820 кишини ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made