Коронавирус сабаб карантин даври айни муддао: тавсия қилинувчи китоблар (рўйхат) 

Бу қизиқ

image
Коронавирусга чалинган 33 беморни даволаётган қаҳрамон шифокорлар кимлиги маълум бўлди north_east

Коронавирусга чалинган 33 беморни даволаётган қаҳрамон шифокорлар кимлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 37 нафарга етди north_east

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 37 нафарга етди

Коронавирус вақтида қайси маҳсулотлар истеъмоли энг фойдали ва зарарли? north_east

Коронавирус вақтида қайси маҳсулотлар истеъмоли энг фойдали ва зарарли?

23 мартдан тўй-ҳашамлар ўтказиш тўхтатилади north_east

23 мартдан тўй-ҳашамлар ўтказиш тўхтатилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 31 январь куни коронавирус сабабли дунёда хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилганди. Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб, ташкилот касалликнинг тарқалиши жиддий тус олгани ва у пандемия даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.

Касаллик шиддат билан тарқалаётгани сабаб коронавирус кириб келган давлатларда уйдан чиқмаслик, карантинга риоя қилиш тавсия этилмоқда. Бу бало Ўзбекистонга кириб келгани боис 19 март куни ўтказилган видеоселекторда ҳам давлат раҳбари бу масалага тўхталди. Президент Шавкат Мирзиёев: “Кўп одамларимиз карантинни тушунмасдан, уйида ўтирганлар кўчага чиқиб кетяпти. Чиқиши маън этилади уни. Юриши ҳам ман этилади. Нимага десангиз у мана шу касалликни тарқатувчи ҳисобланади. Марказлашган жойларни қилиш осон, лекин кўп жойларда биздаги маълумотлар бўйича марказлашган жойлардан ҳам кимдир чиқяпти. Маън этилади”, дея таъкидлади. 

Шу муносабат билан, бутун дунё бўйлаб телевидение, интернет сайтлар ва радиода болалар ва оила учун фойдали кўрсатувлар, онлайн дастурлар ва аудиокитобларни тақдим этмоқда. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти мамлакатдаги вазиятни ҳисобга олиб уйда китоб ўқишнинг айни вақти деб ҳисоблайди. Бундай фурсатдан фойдаланиб, билим манбаингизни ошириш учун бир неча китобларни тавсия қиламиз:

1. Ўтган кунлар (Абдулла Қодирий) 

Ҳар бир ўзбек йигити, ўзбек қизи, ўзбекона оила ва тарбия қандай бўлиши кераклиги ҳақида билим олмоқчи бўлсангиз ушбу асар айни сиз учундир. Романда том маънода ўзбек маданияти, гўзал хулқ билан бир қаторда ўша давр хонликлар сиёсати бирмунча тасвирланган. 

Роман сюжетига келсак, Тошкентнинг юқори мартабали оиласининг фарзанди саналмиш Отабек савдо ишлари билан Марғилонга боради ва Қутидор оиласи билан танишиб қолади. Шу аснода, оиланинг қизи Кумушбибига ошиқ бўлади ва турмуш қуради. Воқеалар ривожини ўқир экансиз, беихтиёр асар ичида яшай бошлайсиз. 

2. Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ (Эрих Мария Ремарк)

Файласуфлар дунё тарихида энг ахлоқсиз иш – урушлардир дея ҳисоблашади. Муаллиф урушга нисбатан ўз нафратини, урушлар натижасида ҳаёт қанчалик хунук ва маънисиз эканини бадиий бўёқлар билан тасвирлай олган. Асар эсини таниганига кўп бўлмаган, улғайиши ҳамон Биринчи жаҳон уруши ўчоқларига улоқтирилган Пауль Боймер ва унинг фронтдошлари ҳақида ҳикоя қилади.

Биринчи жаҳон уруши вақтида бошқа давлат армияларидан фарқли равишда, Германия аскарларини озиқ-овқат билан етарли даражада таъминланган. Бироқ ҳар қандай махсус овқатларни ўз уйингда, оиланг даврасида тановул қилган егулик билан солиштириб бўлмаслиги, фронтда ёпирилувчи кутилмаган душман хужумлари, захарли газ тарқалиши каби ҳолатларни ўқиб инсон бугунги кунига шукрона келтиради. 

3. Олтин зангламас (Шуҳрат)

Замона зайли билан халқ орасида доимо эъзозда бўлиб келган ўқитувчи касби бугун кўп маротаба оёқости қилинаётганини кўриш мумкин. “Олтин зангламас” асарида яхши инсонлар олтинга қиёсланган. Чунки яхши инсонни ҳам бошига қандай савдолар тушмасин у ўзлигини,  виждонини йўқотмайди.  Худди олтин каби ярақлаб тураверади.  Асло зангламайди. Асарда олтинга тенг инсонлар ўқитувчилар мисолида ёритилган.

Адиб бу асарини “Юрагимнинг очиқ яраси ва шукронаси” деб атайди. “Олтин зангламас”даги ҳаётни яхши биламан. Улар мен билан бирга бўлган, мен учратган кишиларнинг ҳаёти. Мен бу ҳаётнинг атрофида эмас, нақ ичида бўлганман”, дея асарга таъриф берган Шуҳрат. 

Роман шўро давлатининг қатағонлари ҳақида, уни амалга оширган кимсалар ва репрессия қурбонлари ҳақидаги ҳақиқат баралла айтилган асар эди. Шунинг учун ўша даврда асарга яхши баҳо берилганига қарамай, унинг нашр этилиши қийин кечган. 

“Олтин зангламас”ни талабалик пайтимдан бери неча бор қўлга олган бўлсам, то интихомига етмагунча сабр қилолмаганман. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Сўнгги саҳифани ёпиб, ўйланиб қолдим. Шуҳрат ака Содиқ муаллим мисолида ўзининг бошидан ўтганларини ёзгандек эди гўё. “Олтин зангламас” деган иборани бемалол Шуҳрат аканинг ўзига нисбатан қўллаш мумкин”, дея таъкидлаган адибнинг шогирдларидан бири. 

4. Рақамли қалъа (ден Браун)     

“Рақамли қалъа” романи адибнинг илк романи бўлиб, асар 1998 йилда ёзилган. Роман ҳозирги давр учун жуда долзарб ҳисобланувчи, ахборот хавфсизлиги масаласида ҳикоя қилади.

Асарнинг ёзилишига Ден Браун ҳаётда ўзи гувоҳи бўлган воқеа сабаб бўлади. Ден Браун ўзи дарс берадиган Университетдаги талаба дўстига электрон почта орқали ҳазиллашиб АҚШ Президентига суиқасд қилмоқчи эканлигини ёзганидан сўнг, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ходимлари томонидан қўлга олинади. Миллий хавфсизлик агентлиги энг сирли агентликлардан бири бўлиб, унинг вазифаси фуқароларни кузатиб боришдир. Бу вазият уни қизиқтириб қўяди ва у электрон хавфсизлик ҳақида асар ёзишга қарор қилади. Уйига келиб асарни ёза бошлаган пайтда электрон почта орқали вирус келиб, компьютерининг қаттиқ диски куйиб қолади. Бундан хавотир олган Ден Браун Миллий хавфсизлик агентлиги ва ундаги довюрак разведкачилар ҳақида шов-шувли китобни чоп этади.

5. Икки эшик ораси (Ўткир Хошимов)

Ушбу асар ўзбек китобхони, ўзбек жамияти вакили учун нечоғли салмоқли ўрин тутишини алоҳида таърифлашнинг ҳожати йўқ. Чунки романга энг бебаҳо таъриф учун Ўткир Хошимовнинг қалами фойдаланишни маъқул кўрдик.

Адиб Ўткир Хошимов: “Рост билан ёлғоннинг ўртаси – тўрт энлик", деган гап бор. Қизиқ, нега энди оз эмас, тўрт энлик? Гап шундаки, кўз билан қулоқнинг ораси – тўрт энлик экан. Эшитганингга эмас, кўрганингга ишон... Мақсад - шу.⠀

Бу китобдаги кўп одамларни ўзим кўрганман. Кўплари билан, баъзиларининг... руҳи билан... Баъзилари нимани гапирган бўлса, шуни қоғозга туширдим. Баъзилари нима гапирганини эмас, нима ўйлаганини ёзишга мажбур бўлдим. (Начора, ҳамма рост гапривармайди. Аммо ёлғон гапираётган одам ҳам ичида, барибир ростини ўйлайди.)⠀

Хуллас, бу савдолар кўп йиллар давомида кўп кишиларнинг бошидан кечган. Улар остидан ҳукм чиқариш – сизларга ҳавола...⠀

Тилимнинг учида турган яна бир андишани айтмасам бўлмайди. Эҳтимол, сиз бу китобда фоже кўпайиброқ кетмадимикин, деган ҳаёлга борарсиз. Начора, аввало – ҳаёт – нуқул байрамдан иборат эмас. Уруш эса ўйин эмас. Иккинчи жаҳон уруши миллион одамнинг уволига қолди. Шундан йигирма олти миллиони бизнинг одамлар эди. Энг азиз, энг асил кишиларимиз. Қолаверса, уруш фақат окопдаги жангчиларнинг жонига чанг солиб қолмади. Минглаб чақирим наридаги оламларни ҳам синовдан ўтказди. Мушкул дамларда имонини, инсонлигини сақлаб қолган ота-оналаримиз, ака-опаларимизнинг ҳаёти бугунги замонда бизга ўрнак бўлса не ажаб!”.⠀

6. Уфқ (Саид Аҳмад)

Марҳум адиб, Ўзбекистон Қахрамони Саид Аҳмад қаламига мансуб ушбу роман-трилогиянинг воқеалар маркази Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқдир. Роман-трилогия уч қисмдан иборат бўлади. Ушбу асар иккинчи жаҳон уруши, уруш ва урушдан кейинги йиллар воқеаларини ўз ичига олади. 

Романда жаҳон уруши халқимизга қандай мусибатлар олиб келгани адиб қалами билан юксак тарзда акс эттирилган. Романда воқеаларда қатнашаётган ҳар бир қаҳрамон жамиятдаги қайсидир инсон сиймосини ўзида мужассам этган. Жаҳон уруши йиллари ота-боболаримиз қандай кунларни бошидан ўтказгани ҳақида билмоқчи бўлсангиз, роман айнан сиз учун.

7. Исломга бағишланган умр (Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф)

Шайх‏ ‏Муҳаммад Содиқ‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Юсуф‏ ‏ҳазратларининг китоблари кўплаб масалаларда жавоб олиш учун хизмат қилмоқда. Кўпчилик орасида бу инсон қандай қилиб бу даражага эришган, қандай ҳаёт кечирганлиги масаласида саволлар юради. 
Бу китобда ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида Шайхнинг ҳаёт йўли бўйича ташвиш ва қувончларни бирга бошидан ўтказган укалари Муҳаммад ‏Амин‏ ‏Муҳаммад‏ ‏Юсуф баён этган. 

8. Чолиқуши (Рашод Нури Гунтекин)

Турк ёзувчилар қаламига мансуб асарлар ичида дунё аҳли кўз олдига биринчи бўлиб ушбу асар келса, ажаб эмас. Ушбу роман 1922 йилда ёзиб омма эътиборига ҳавола этилган. Асарда Биринчи жаҳон урушидан сўнг, эски султонлик режимидан янги даврга қадам қўяётган Туркия акс эттирилган. Ҳозирги турк таълим тизимига тамал тошлари қўйилган вақтлар қизиқ воқеалар билан очиб берилган. 

Асарда икки ёшнинг ўтли муҳаббати, урушнинг даҳшатли оқибатлари, диний мутаассибликка йўғрилган эски мактаблар, қаҳрамонларнинг ватанпарварлиги қийинчиликсиз очиб берилган.  
 
 

9. Элжернонга аталган гуллар (Дэниел Киз)

Асарда ақлий ривожланиши паст бўлган атрофидагиларнинг нафратини, устидан кулганларини тушунмагани, ақли жойига келгач, бу дунё қанчалик даҳшатли эканини англаши акс эттирилади. 

Бошқа соғлом одамлардан фарқли равишда асар қаҳрамони Чарлида битта хромосома камлиги боис, кўпчилик илғаган оддий ҳолатларни ҳам тушунмайди. Олимлар унинг миясини сунъий равишда ривожлантириш учун операция қилишни таклиф қилишганда рози бўлади.

Операциядан кейин Чарли дастлаб ўз ўтмишини эслаб, уни тушуна бошлайди. Оила аъзолари ундан уялганини, нафратланганини, у дўст деб юрганлар доимо унинг устидан кулиб юрганини ва ҳоказо. Ўйлардики, уларга ўхшаб ақлли бўлса ҳаммаси ўзгаради, уни ҳамма яхши кўради. Лекин Чарли қанчалик даҳо бўла боргани сари одамлар уни баттар ёмон кўра бошлади. Асар сўнгида қаҳрамон яшиндек таъсир қилувчи сўзларидан бир парча келтирамиз: “Идрокнинг ўзи ҳеч нимага яроқсиз. Университетимизда ақл, таълим, билим улуғланади. Лекин мен сиз билмаган нарсани биламан : инсоний туйғуларсиз билим бир тийинга қиммат. Мени тўғри тушунинг, зеҳн - инсониятга ато қилинган енг бебаҳо неъмат. Лекин кўпинча муҳаббат излаш ўрнига билим излаш билан бандмиз...”

10. “Юлдузли тунлар” ва “Ҳумоюн ва Акбар” (Пиримқул Қодиров)

Бу икки асарни бир-биридан ажратиш мантиқсизлик деб ҳисоблаб, номларини бирга тилга олдик. Ушбу асар ўзбек китобхонлари учун ўз тарихини мазмунан англаши, айни миллат сифатида шаклланаётган ўзбек тарихи бўйича қимматли маълумотлар базаси деб ҳисоблаш мумкин. 

“Юлдузли тунлар” асарида Соҳибқирон Амир Темурнинг вафоти ва у асос солган империянинг парчаланиб кетиши ҳақида воқеалар баён этилган. Темурийлар ўртасидаги низолар,  фитна,  фисқ-у фасод туфайли юзага келган қонли урушлар,  аёвсиз хунрезликлар оқибатида норози кайфиятдаги халқнинг аянчли ҳолати ушбу асарда очиб берилган. Ички низолар ва сарой фитналари сабаб емирилган ҳокимиятни Шайбонийхон эгаллаши унчалик қийин бўлмайди. 

“Ҳумоюн ва Акбар” асари мантиқан “Юлдузли тунлар” асарининг давоми дейиш мумкин. Унда Бобурий шаҳзодалар ўртасидаги муносабатлар, Бобурийлар сулоласи давомчилари Ҳумоюн ва Акбарлар ҳаёти акс эттирилади. 

11. Алкимёгар (Пауло Коело)

Ушбу китоб бутун дунё миқёсида одамларга мотивация улашувчи рамзий асар сифатида танилган. Сиз ўз мақсадларингизни, ҳаёт йўлингизни топа олмаяпсизми? Демак, ушбу китоб айни сиз учун.

Асарда келтирилган, “Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд : қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта, унга эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен ер юзида худди ана шунинг учун яратилгансан” сўзларида олам мазмунини очиб бергандек бўлади. Таҳририят асар ҳақида кўп таъриф беришни лозим топмади. Бўш вақтингиз бўлиши заҳоти, қолган эрмакларни четга суринг, китобни оила аъзоларингиз билан мутолаа қилинг. 

Таъкидлаш лозимки, бу китоблар рўйхатини карантин вақтида маънан озуқа олишингиз учун тавсиявий кўринишда тузиб чиқилди. Мақола натижасида кимнидир мулкий манфаатини ўйлаб тузилган деган янглиш фикрга келмаслигингизни сўраймиз. Айни вақтда ушбу китобларнинг китоб дўконларидан топишингиз мумкин. Коронавирусдан муҳофаза мақсадида ўтказилаётган карантин вақтида оилангиз даврасида бўлинг. Китоб мутолааси учун ҳозир айни вақти.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин китоб коронавирус

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг