Коронавирус: Пекинда вазият жиддийлашмоқда

Олам

image

Коронавирус инфекциясининг яна саккизта ҳолати Хитой пойтахтида қайд этилди. Бу ҳақда бугун, 14 июнь куни Пекин Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази раҳбарининг ўринбосари Пан Синхо маълум қилди.

"14 июнь куни коронавирус инфекциясининг яна саккиз ҳолати аниқланди. Уларнинг барчаси "Синьфади бозори билан боғлиқ", дейилади расмий хабарда.

Пекинда сўнгги 24 соат ичида касалланганларнинг умумий сони 44 кишига етди. Хитой пойтахтидаги тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекцияси билан касалланган 52 бемор даволанмоқда.

Аввалроқ, Пекиннинг Фэнтай туманидаги улгуржи бозорда COVID-19 аниқланганидан сўнг, у ерда ҳарбий ҳолат режими жорий этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Хитойда

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг