Коронавирус: кунлик касалланиш ҳолатлари 800 дан пасайди
Жамият
−
30 Август 2021
45892021 йил 29 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 155639 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 795 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 30 нафари Андижон вилоятида;
• 16 нафари Бухоро вилоятида;
• 21 нафари Жиззах вилоятида;
• 20 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 14 нафари Навоий вилоятида;
• 23 нафари Наманган вилоятида;
• 68 нафари Самарқанд вилоятида;
• 25 нафари Сирдарё вилоятида;
• 28 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 85 нафари Фарғона вилоятида;
• 33 нафари Хоразм вилоятида;
• 115 нафари Тошкент вилоятида;
• 231 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 78 нафар
• Бухоро вилоятида 41 нафар,
• Жиззах вилоятида 19 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
• Навоий вилоятида 28 нафар,
• Наманган вилоятида 30 нафар
• Самарқанд вилоятида 90 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
• Фарғона вилоятида 70 нафар,
• Тошкент вилоятида 105 нафар,
• Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 147903 (+660) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1075 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, 29 август куни 303 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 23464 нафарга етди. Кеча уларнинг 291 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15988 нафарни ташкил қилмоқда. 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 168 нафарга етди.
LiveБарчаси