Коронавирус кириб бормаган давлатлар сони яна биттага камайди
Олам
−
06 Апрель 2020 18194 1 дақиқа
Шу кунга қадар коронавирус ҳолати аниқланмаган Жанубий Суданда илк бор касаллик қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Риека Машара маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, коронавирус мамлакатга 29 февраль куни Нидерландиядан келган БМТ ходимида аниқланган.
Ҳукумат икки ҳафта муқаддам ўқув муассасалари ва черковларни ёпган эди. Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 30 кунлик комендантлик соати жорий этилганди.
Бироқ бутун мамлакат бўйлаб мавжуд қочқинлар лагерлари ўз ишини давом эттирмоқда, минглаб одамлар бир-бирларига жуда яқин масофада яшамоқда.
Қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаолларнинг огоҳлантиришича, агар мазкур лагерлардан бирида инфекция ҳолати қайд этилса, бу коронавирусни тез ёйилишига олиб келади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь