Коронавирус хавфи: Россияда вазият кескинлашяпти. Москвада антирекорд ўрнатилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россияда ўтган кунда 17 262 кишида коронавирус аниқланди ва касалларнинг умумий сони 5 281 309 кишига етди. Бу жорий йилнинг 1 февралидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар бермоқда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаб.

Бош штаб маълумотларига кўра, 1 февраль куни мамлакатда ушбу касалликнинг 17 648 та ҳолати қайд этилганди. 

“Россияда сўнгги 24 соат ичида 85 та минтақада янги коронавирус инфекциясининг 17 262 та ҳолати қайд этилди, шу жумладан 464 та ҳолат клиник кўринишларсиз аниқланди”, дейилган хабарда. 

Пойтахт Москвада эса бир кунда 9056 кишида коронавирус аниқланган. Бу пандемия бошланганидан бери кузатилмаган рекорд кўрсаткич. Бундан аввал максимал ўсиш ўтган йилнинг 24 декабрида (8203) қайд этилганди. Кун давомида Москвада коронавирус туфайли 78 ўлим қайд этилган, бу эса 19 январдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 5 281 309 кишига етган. Шу кунгача 126 мингдан кўп киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг