Коронавирус: кеча 900 га яқин одамда вирус аниқланди, 6 бемор вафот этди
Жамият
−
22 Август 2021
38952021 йил 21 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149058 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 855 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 39 нафари Андижон вилоятида,
- 26 нафари Бухоро вилоятида,
- 48 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 14 нафари Навоий вилоятида,
- 36 нафари Наманган вилоятида,
- 94 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 82 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 78 нафари Фарғона вилоятида,
- 35 нафари Хоразм вилоятида,
- 96 нафари Тошкент вилоятида,
- 182 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар
- Бухоро вилоятида 41 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
- Самарқанд вилоятида 151 нафар,
- Сирдарё вилоятида 48 нафар
- Сурхондарё вилоятида 119 нафар,
- Фарғона вилоятида 80 нафар,
- Хоразм вилоятида 31 нафар,
- Тошкент вилоятида 94 нафар,
- Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 141745 (+804) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1021 нафарни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 август ҳолатига кўра, 12,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган ва қарийб 1,5 миллион киши тўлиқ эмланган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 4 та: “Спутник V”, AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 ва Moderna вакцинлари рўйхатдан ўтган.
LiveБарчаси