Коронавирус. Касалликка чалинганлар 98 мингдан ошди, 2 бемор вафот этди
Жамият
−
22 Май 2021
3585Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони 98 минг нафардан ошди, яна 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 308 кишига ортиб, 98 164 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 2 нафари Бухоро вилоятида;
- 4 нафари Жиззах вилоятида;
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 6 нафари Наманган вилоятида;
- 38 нафари Самарқанд вилоятида;
- 5 нафари Сирдарё вилоятида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 11 нафари Фарғона вилоятида;
- 3 нафари Хоразм вилоятида;
- 49 нафари Тошкент вилоятида;
- 172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 35 нафар;
- Бухоро вилоятида 4 нафар;
- Жиззах вилоятида 6 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 3 нафар;
- Навоий вилоятида 4 нафар;
- Наманган вилоятида 2 нафар;
- Самарқанд вилоятида 20 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 2 нафар;
- Фарғона вилоятида 8 нафар;
- Хоразм вилоятида 9 нафар;
- Тошкент вилоятида 42 нафар;
- Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93 633 (+294) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 680 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3851 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси