Коронавирус қўл келди – Ван Гогнинг сурати ўғирлаб кетилди
Маданият-санъат
−
30 Март 2020
10710Голландиядаги "Сингер Ларен" музейидан Винсент Ван Гогнинг (1853-1890) сурати ўғирланди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни муассасанинг ўзи маълум қилган.
Гап рассом мўйқаламига мансуб “Баҳорги боғ, баҳорда Нюэнендаги пастор боғи” полотноси ҳақида бормоқда. Ван Гог уни 1884 йилда чизган эди. Санъат асари Гронинген музейидан ижарага олинган эди.
Полиция берган маълумотларга кўра, ўғирлик маҳаллий ва қт билан тонгги 03:15 да (Тошкент вақти билан 06:15) содир этилган. Ўғрилар ичкарига кириш учун музейнинг шиша эшигини синдиришган. Музейнинг ўзи коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида ёпиб қўйилган эди.
LiveБарчаси